Линклар

logo-print
Россияда меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар пул жўнатмалари ҳажми бўйича МДҲ мамлакатлари орасида биринчиликни сақлаб қолмоқда.

Россия Марказий банки эълон қилган рақамларга кўра, жорий йил биринчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга 1 миллиард АҚШ долларидан ортиқроқ пул жўнатилган.

Ўзбекистон кейинги йилларда Россиядан юборилаётган пул жўнатмалари ҳажми бўйича биринчи ўринда қолмоқда. Бу Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сони бўйича ҳам етакчилик қилиши билан изоҳланади. Расмий маълумотларга кўра, Россияда икки миллиондан ортиқ ўзбекистонлик ихтисослашмаган меҳнат тури билан шуғулланади. Норасмий ҳисоб-китобларга кўра эса, Россияда меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар 5 миллиондан ортиқ экани тахмин қилинади. Улар ҳар йили яқинларига жўнатаётган миллиардлаб доллар Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг катта қисмига тўғри келади.

Ўтган ҳафта Ўзбекистондаги тижорат банкларининг баъзилари хориждан юборилган пул ўтказмаларини олаётганлар учун ҳам тўлов жорий қилди.

Россия Марказий банкига кўра, 2013 йил биринчи кварталида Тожикистонга 680 миллион доллар, Украинага 602 миллион доллар юборилган.

Айни пайтда, Россияга бу давр ичида Қозоғистондан 132 миллион доллар, Ўзбекистондан 127 миллион доллар ва Тожикистондан 91 миллион доллар пул жўнатилган.
XS
SM
MD
LG