Линклар

logo-print

Эдвард Сноуден махфий хизматлар ҳақидаги маълумотларни сиздирганини тан олди.


Эдвард Сноуденнинг иддао қилишича, АҚШ махфий хизматлари ҳар бир америкаликни кузатишга қаратилган жосусслик машинасини яратмоқда.

Эдвард Сноуденнинг иддао қилишича, АҚШ махфий хизматлари ҳар бир америкаликни кузатишга қаратилган жосусслик машинасини яратмоқда.

АҚШ Миллий хавсизлик агентлиги ва Марказий разведка бошқармасида ишлаганини иддао қилаётган 29 ёшли Эдвард Сноуден махфий хизматлар қўллайдиган кузатув усуллари ҳақида матбуотга маълумот сиздирганини тан олди.

Сноуденнинг иддао қилишича, АҚШ махфий хизматлари ҳар бир америкаликни кузатишга қаратилган жосусслик машинасини яратаётгани боис бу ишга қўл урган.

Снуодендан олинган маълумотлар асосида Америкада чиқадиган "Washington Post" ва Британиянинг "Guardian" газеталари ўтган ҳафта эълон қилган мақолаларда АҚШ хавфсизлик хизматлари Verizon мобил оператори абонентлари қўнғироқлари ва Google ва Facebook каби йирик Интернет сайтлари фойдаланувчиларига доир маълумотларни тўплаш усуллари ҳақида ҳикоя қилинади.

Якшанба куни "Guardian" Сноуденнинг илтимосига кўра, унинг шахсини ошкор қилиб, у билан Ҳонг Конгда ўтказилган интервьюни эълон қилди. Сноуден ҳозирда Ҳонг Конгга қочгани айтилмоқда.

АҚШ Марказий разведка бошқармаси бу иддаолар юзасидан изоҳ беримаётир.
XS
SM
MD
LG