Линклар

Эрон президентлигига номзодлар биттага камайди


Ғулом Али Ҳаддод Одил ўз номзодини қайтариб олиши сабабларини келтирмади.

Ғулом Али Ҳаддод Одил ўз номзодини қайтариб олиши сабабларини келтирмади.

Эрон матбуотининг хабар қилишича, собиқ парламент депутати Ғулом Али Ҳаддод Одил 14 июн кунига белгиланган президентлик сайловидан ўз номзодини қайтариб олган.

Душанба куни эълон қилган баёнотида консерватив қарашлардаги сиёсатчи ўз тарафдорларини овоз бериш пайтида Эрон олий руҳоний етакчиси Оятуллоҳ Али Хоманеийнинг айтганларига “қаттиқ амал қилиш”га чақирди. Хоманаийнинг қариндоши бўлган Одил ўз номзодини қайтариб олиши сабабларини келтирмади.

21 май куни Эрондаги сайлов жараёнини назорат қиладиган Посбонлар кенгаши президентликка номзодини қўйиш истагини билдирган 700га яқин эронликдан 8 нафарини рўйхатга олган эди.

Қолган етти номзод орасида Эрон ядровий дастури бўйича бош музокарачи Саид Жалилий, собиқ президент Муҳсин Ризоий, руҳоний Ҳасан Роҳаний, университет профессори Муҳаммад Ризо Ориф, Теҳрон ҳокими Муҳаммад Боҳир Қалибаф, собиқ телекоммуникация вазири Муҳаммад Ғаразий ва собиқ ташқи ишлар вазири Али Акбар Вилоятий бор.
XS
SM
MD
LG