Линклар

Немис врачлари: Юлия Тимошенко қамоқда эмас, касалхонада даволаниши лозим


Юлия Тимошенко Россия билан газ келишувни имзолаётиб мансаб ваколятини суиитсеъмол қилганликда айбланиб, етти йилга қамалган.

Юлия Тимошенко Россия билан газ келишувни имзолаётиб мансаб ваколятини суиитсеъмол қилганликда айбланиб, етти йилга қамалган.

Немис шифокорлари қамоққа ташланган Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко узоқ муддатли даволаниш учун касалхонада қолиши керак, демоқда.

Берлиндаги Чарите университети клиникаси бош врачи Карл Айнхаупл бошчилигидаги шифокорлар Тимошенкони Харковдаги касалхонада кўздан кечирди.

Доктор Айнхаупл журналистлар олдида қилган чиқишида Тимошенконинг белидаги муаммоси қамоқхонада эмас, шифохонада даволаниши лозим, дея таъкидлади.

Юлия Тимошенко бош вазир лавозимида Россия билан газ келишувни имзолаётган пайтда мансаб ваколятини суиитсеъмол қилганликда айбланиб, 2011 йилнинг октябрида етти йилга қамоққа ҳукм қилинган.

Белидаги оғриқлари туфайли 2012 йилнинг май ойидан бери у турма касалхонасида даволанмоқда. Тимошенко устидан солиқдан бўйин товлаганлик ва қотиллик моддалари бўйича ҳам жиноий иш қўзғатилган.

Тимошенко ўзига қўйилган айбловларни сиёсий, дея атаб рад қилиб келади.
XS
SM
MD
LG