Линклар

logo-print
Афғонистонда жанггарилар пойтахт Кобул ва Забул вилоятларида муҳим иншоотларга ҳужум қилди.

Кобул полициясининг билдиришича, жанггарилар пойтахтнинг асосий аэропорти яқинида қурилаётган битта ёки иккита бинони босиб олган. Кобул аэропортида НАТО қўмондонлик маркази ҳам жойлашган.

Хабарларга кўра, жанггарилар аэропорт ҳудудини автомат ва гранатомётлардан ўққа тутган. Полицияга кўра, ҳужум қилган етти жанггарининг ҳаммаси ўлдирилган.

Айни пайтда, Забул вилоятида, маҳаллий полиция бошлиғи ўринбосарининг Озодликка айтишича, вилоят кенгаши биносига қилинган ҳужумда камида 18 киши жароҳатланган.

Полиция бошлиғи ўринбосари Ғулом Фараҳийга кўра, бино олдида машинага ўрнатилган бомба ҳаракатга келтирилган. Ҳужумни уюштирган олти жанггари бинога бостириб киришга уринган.

Фараҳийнинг айтишича, хавфсизлик кучлари ҳужумчиларга қарши тезкор жавоб қайтариб, уларни ўлдирган.

Толибон ҳаракати иккала ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди.
XS
SM
MD
LG