Линклар

Қувайтда амирни таҳқирлаганлик ва мамлакатда ҳокимият алмашувига чақирганликда айбдор деб топилмиш аёл 11 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Касби ўқитувчилик бўлган 37 ёшли Худа ал-Ажмий ана шундай мазмундаги шарҳларни Твиттер микроблогидаги ўз саҳифасида қолдирган.

Аёл ўзига нисбатан чиқарилган ҳукм юзасидан шикоят аризаси ёзиши мумкинлиги айтилмоқда.

Сўнгги ойларда Қувайтда давлат раҳбари Сабоҳ ас-Сабоҳга қарши кескин мулоҳазалар билдирмиш яна бир неча нафар Твиттер фойдаланувчиси жазога тортилган.
XS
SM
MD
LG