Линклар

logo-print
Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида душанба куни қулаган кўп қаватли уй вайроналари остида 20 га яқин киши қолаётган бўлиши мумкин.

Полиция маълумотларига кўра, беш қаватли бинонинг ярми қулаши оқибатида ёши улуғ бир аёл нобуд бўлган, тўрт киши касалхонага етказилган.

Қутқарув ишларига муттасил ёғаётган ёмғир халақит бераётгани айтилмоқда.

Икки ой муқаддам Мумбай яқинидаги мавзелардан бирида қурилиши тугалланмаган етти қаватли бино қулаши оқибатида 70 дан зиёд киши ҳалок бўлганди.

Фожеадан кейин Ҳиндистонда қурилиш ишлари сифатининг пастлиги ва ўз манфаати йўлида зарур хавфсизлик талаблари риоя қилинишига кўз юмаётган амалдорларнинг порахўрлиги ҳақида гапирила бошланганди.
XS
SM
MD
LG