Линклар

Туркман парламентига илк бор ҳукмрон партиядан бўлмаган депутат сайланди


Туркман парламенти биноси (Ашхобод).

Туркман парламенти биноси (Ашхобод).

Туркманистонда мустақилликка эришилган 1991 йилдан буён илк бор ҳукмрон партияга аъзо бўлмаган номзод парламент депутати этиб сайланди.

Яқинда тузилган “Саноатчилар ва тадбиркорлар партияси” вакили бўлмиш Ўвезмамед Мамедов парламентдаги бўшаган беш ўриндан бирига Лебап вилоятидан сайланди.

Ўтган 20 йилдан ортиқроқ муддат ичида Туркманистонда фақат битта расмий рўйхатдан ўтган партия фаолият юритиб келган. Демократик партия деб номланган бу ташкилот собиқ Коммунистик партия асосида тузилган.

Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов икки партияли тизим жорий этиш зарурати ҳақида билдирганидан кейин ўтган йилнинг август ойида мамлакатда “Саноатчилар ва тадбиркорлар партияси” рўйхатга олинган.

Иқтидордаги туркман расмийларининг танқидчилари иккинчи партия фаолиятига изн берилгани билан мамлакатда ҳеч қандай реал ўзгаришлар бўлмайди, дея тахмин қиладилар.
XS
SM
MD
LG