Линклар

logo-print
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон президенти Ислом Каримов таклифига биноан 13-14 июн кунлари Тошкентга сафар қилади. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар тарқатди.

Қўшни давлатлар раҳбарлари ўртасидаги музокаралар чоғида аввал эришилган битимларнинг амалга оширилиши ҳамда сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги аҳволи ва истиқболли йўналишлари, шунингдек, минтақа хавфсизлигига оид масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда.

Музокаралар якунида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтиришга қаратилган қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши айтилмоқда.

Ташриф доирасида Нурсултон Назарбоев Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси янги биноси ҳамда Тошкентдаги Абай ҳайкалининг очилишида иштирок этади.

Бу йил Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида абадий дўстлик шартномаси имзоланганига 15 йил тўлади.
XS
SM
MD
LG