Линклар

Туркия полиция кучлари бир ҳафтадан ортиқ вақтдан бери Истанбулнинг Тақсим майдонини эгаллаб олган аксилҳукумат намойишчиларини тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ, шовқин чиқарувчи граната ва сув пуркагичларни қўллади.

Ғарб хабар агентликларига кўра, бир неча намойишчи полициячиларга қарата "Молотов коктейли" ва мушаклар отган.

Туркияда ҳукуматга қарши норозиликлар 31 май куни Тақсим майдонининг Гези паркида дарахтлар кесилишига қарши намойишга чиққан одамлар полиция томонидан куч билан тарқатиб юборилганидан кейин бошланган эди.

Намойишчилар Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғонни авторитар бошқарув жорий этганликда айбламоқда.

Аввалроқ Эрдўғон чоршанба куни намойишчилар билан учрашишини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG