Линклар

Дамашқдаги портлашда камида икки киши нобуд бўлди


Сурия давлат телевидениеси Дамашқ марказидаги Маржа майдонида икки худкуш ўзини портлатгани оқибатида камида икки киши нобуд бўлганини хабар қилди.

Сешанба кунги ҳужум Иммиграция ва паспорт идораси яқинида амалга оширилгани айтилмоқда.

Қароргоҳи Британияда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси ташкилоти портлаш рўй берганини тасдиқлади.

Бироқ ташкилот потлашга худкуш ҳужуми эмас балки, одам гавжум майдонга ўрнатилган бомба сабаб бўлганини маълум қилди.

Давлатга қарашли Ал-Ихбария телеканали портлаш оқибатида машиналар шикастларгани, қон тўкилган йўлкалар, яраланган одамларни тез ёрдам ходимлари олиб кетаётганини тасвирловчи видеолавҳани намойиш қилди.

Сурия пойтахтида бомба ҳужумлари, айниқса, ҳукумат биноларига ҳужумлар уюштирилиши одатий тус ола бошлагани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG