Линклар

logo-print

Футбол: Ўзбекистон Жанубий Кореяга 0:1 ҳисобида ютқазди


Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси.

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси.

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 11 июн куни жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари доирасида Сеул шаҳрида Жанубий Корея терма жамоаси билан куч синашди.

Тошкент вақти билан соат 16 да бошланган ўйин 1:0 ҳисобида мезбонлар ғалабаси билан тугади.

Сеул учрашувида Ўзбекистон терма жамоаси ғалаба қозонса, 2014 йилда Бразилияда бўладиган жаҳон чемпионатига муддатидан олдин йўлланма олиши мумкин эди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати саралаш ўйинларининг охиргисини 18 июн куни ўз майдонида Қатар терма жамоаси билан ўтказади.
XS
SM
MD
LG