Линклар

logo-print

Эронда яна бир номзод президентлик пойгасини тарк этди


Муҳаммад Риза Ориф.

Муҳаммад Риза Ориф.

Эронда 14 июн кунига белгиланган президентлик сайловига номзодини қўйган мўътадил қарашлардаги сиёсатчи Муҳаммад Риза Ориф сайловда қатнашмаслигини эълон қилди.

Орифнинг ўз Интернет сайтида маълум қилишича, сайлов пойгасидан чиқишни ундан собиқ президент Муҳаммад Ҳотамий илтимос қилган.

Сўнгги кунларда ислоҳотчилар Орифни сайловчилар мўътадил номзод Ҳасан Руҳонийни қўллаб-қувватлашига имконият яратиш учун ўз номзодини қайтариб олишга чақириб келаётган эди.

Ҳотамийнинг маслаҳат кенгаши Ҳасан Руҳонийни “ислоҳотчилар номзоди” деб эълон қилган.

Душанба куни собиқ парламент раиси Ғулом Али Ҳаддод Одил президентлик сайловидан номзодини қайтариб олган эди.

Эрон олий руҳоний етакчиси Оятуллоҳ Али Хоманеийнинг қариндоши бўлган Одил ўз номзодини қайтариб олиши сабабларини маълум қилмаган.

Жума кунги сайловда президентликка даъвор бўлганларнинг аксарини консерватив қарашдаги номзодлар ташкил этади.
XS
SM
MD
LG