Линклар

logo-print

Британия Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Хивага борди


Британия Ташқи ишлар вазирининг Ҳамдўстлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари баронесса Саида Варси.

Британия Ташқи ишлар вазирининг Ҳамдўстлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари баронесса Саида Варси.

Британия Ташқи ишлар вазирилигининг Ҳамдўстлик масалалари бўйича давлат вазири, баронесса Саида Варси Ўзбекистонга ишчи ташрифини бошлади.

Британия Консерватив партияси раисдоши Саида Варси Ўзбекистонга сафарини Хива шаҳридан бошлади. Варси Хоразмда вилоят ҳокими ўринбосари Шакаржон Хўжаниёзова билан учрашди.

Расмий хабарларга кўра, мулоқот чоғида вилоят иқтисодиёти, қишлоқ хўжалиги, экология ва туризм соҳаларини ривожлантириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.

Музокарадан сўнг баронесса Варси Хива шаҳрини томоша қилиб, хунармандлар билан учрашган ва Британия кенгаши ёрдамида ташкил этилган гилам тўқиш корхонасини бориб кўрган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Вазирлар маҳкамаси, Олий Мажлис Сенати ва Ташқи ишлар вазирлигида бўладиган учрашув ва музокаралар чоғида Саида Варси Британия-Ўзбекистон муносабатларининг долзарб масалаларни муҳокама этилиши режаланган.
XS
SM
MD
LG