Линклар

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзайнинг идораси Кобул шаҳридаги Олий суд биноси олдида амалга оширилган худкуш ҳужумда 17 киши нобуд бўлгани, 39 одам жароҳат олганини билдирди.

Кобул полициясининг Жиноят қидирув бўлими бошлиғи генерал Муҳаммад Зоҳирга кўра, сешанба кунги ҳужумда ўлганларнинг аксарини Олий суднинг ишдан кейин уйларига қайтаётган ходимлари бўлган.

Ҳужумни учун масъулиятни Толибон ҳаракати ўз зиммасига олди.

Толиблар эълон қилган баёнотда агар Афғонистон Адлия ходимлари толиблар жангчиларини ўлим жазосига ҳукм қилишда давом этса, уларга қарши ҳужумлар давом этишини билдирган.
XS
SM
MD
LG