Линклар

logo-print

Путин америкалик дипломатлар фаолиятини танқид қилди


Россия президенти Владимир Путин.

Россия президенти Владимир Путин.

Россия президенти Владимир Путин АҚШ Давлат департаменти россиялик мухолифатчиларга қўллов кўрсатаётганини иддао қилди.

Бу ҳақда Путин сешанба куни Russia Today телеканалининг янги студиясига ташрифи чоғида билдирди.

Россия президенти АҚШ дипломатик хизмати россиялик мухолифатчилар билан фаол ҳамкорлик қилаётганини, бу эса нотўғри эканини таъкидлади.

- Дипломатлар ички сиёсий ишларга ғарқ бўлиб кетиш билан эмас, давлатлар ўртасидаги алоқаларни йўлга қўйиш билан шуғулланишлари керак, - деди Владимир Путин.

Журналистлар билан учрашув чоғида Россия президентига унинг Людмила Путина билан ажрашиши ҳақида ҳам савол берилди. Эр-хотин Путинлар ажрашишга қарор қилганлари ҳақида 6 июн куни эълон қилинганди.

Владимир Путиннинг айтишича, ажрашиш борасида диний жиҳатдан муаммо йўқ, чунки у хотини билан черковда никоҳда ўтмаган экан.
XS
SM
MD
LG