Линклар

logo-print

Россияда балоғатга етмаганлар ўртасида ноанъанавий жинсий алоқани тарғиб қилганлар жазоланади


Россия Давлат думаси биноси олдида 11 июн куни ўтказилган акция чоғида 30 га яқин жинсий озчилик фаоли ҳамда уларнинг норозилик намойишига халақит бермоқчи бўлган бир неча киши қўлга олинди.

Россия Давлат думаси биноси олдида 11 июн куни ўтказилган акция чоғида 30 га яқин жинсий озчилик фаоли ҳамда уларнинг норозилик намойишига халақит бермоқчи бўлган бир неча киши қўлга олинди.

Россия Давлат думаси балоғатга етмаганлар ўртасида ноанъанавий жинсий алоқани тарғиб қилганлик учун жарима солишни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини қабул қилди.

Юридик шахслар учун мазкур жарима миқдори миллион рубл ёки тақрибан 31 минг АҚШ долларигача бориши мумкин. Шунингдек, мазкур қонунбузарлик учун ширкатлар фаолияти 90 кунгача тўхтатиб қўйилиш эҳтимоли бор.

Сешанба куни жинсий озчилик фаоллари гомосексуализм тарғиботини таъқиқлаш тўғрисидаги қонунга нисбатан норозилик ифода қилиш учун Россия Давлат думаси биноси олдида йиғилдилар. Айни пайтда бу ерда бесоқолбозликка қарши бўлган кишилар ҳам жам бўлдилар.

Акция чоғида 30 га яқин жинсий озчилик фаоли ҳамда уларнинг норозилик намойишига халақит бермоқчи бўлган бир неча киши қўлга олинди.
XS
SM
MD
LG