Линклар

Европа бизнес ассоциацияси Автомобилсозлар қўмитаси тарқатган маълумотларга кўра, Россияда ўзбек автомашиналари савдоси май ойида 61 фоизга қисқарди.

Қайд этилишича, ўтган ой Россияда GM Uzbekistan ишлаб чиқарган 3541 дона автомобил сотилган. Ваҳоланки, 2012 йилнинг май ойида бу кўрсаткич 9123 тага тенг эди.

Жорий йилнинг беш ойи мобайнида эса Россияда жами 23680 та ўзбек автомобили сотилган. Бу ўтган йилнинг шу давридаги савдо ҳажмига нисбатан 26 фоизга кам деганидир. 2012 йилнинг январ-май ойларида Россияда GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқарилган 32190 дона автомобил сотилганди.
XS
SM
MD
LG