Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:07

Дунёнинг энг кекса одами 116 ёшида вафот этди


Японияда дунёнинг энг кекса одами Зироэмон Кимура чоршанба куни Киото шаҳри касалхонасида 116 ёшида оламдан ўтди.

Кимура 1897 йилда туғилган. 40 йил почталён бўлиб ишлаган. Етти фарзанднинг отаси бўлган.

Ўтган йили у дунёнинг энг кекса одам сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига кирди.

Кимурадан олдин 115 ёшида оламдан ўтган америкалик аёл дунёнинг энг кекса фуқароси саналарди.

Айни пайтда қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманидаги овуллардан бирида яшаётган 129 яшар Тўти момо Юсупова дунёдаги энг кекса инсон бўлиши мумкин, деган фаразлар ҳам бор.

Лекин, Тўти момонинг 128 ёшда экани тўла тасдиқланмагунча, уни энг узоқ умр кўрган инсон сифатида рўйхатга олмоқчи эмаслар.
XS
SM
MD
LG