Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:51

Москвада мухолиф гуруҳлар норозилик юриши қилмоқда


Россиядаги мухолиф гуруҳлар ва инсон ҳуқуқ фаоллари бугун Москвада норозилик юриши ўтказмоқда.

Улар президент Владимир Путиннинг учинчи марта президентликка сайланиши ва қасамёд қабул қилиши арафасида ўтказилган намойишлар пайти қамалган сафдошлари ҳимояси учун кўчага чиқишди.

Ҳозирда 12 нафар мухолифат аъзоси устидан маҳкамалар давом этмоқда. Намойишчилар бугун Москванинг Болотная майдонигача юриш қилишни режаламоқда.

Москва шаҳар маъмурияти мухолифат гуруҳларига 30 минг кишилик намойиш учун руҳсат берган.
XS
SM
MD
LG