Линклар

logo-print
Ўзбекистон ҳукумати мамлакатда болалар мажбурий меҳнатига қарши жиддий чораларни кўрмоғи керак.

Женевада жойлашган Халқаро меҳнат ташкилоти 12 июн - Болалар меҳнатига қарши кураш кунида ана шундай чақириқ билан чиқди.

Ўзбекистонда шу кунларда 10 яшар ва ундан катта болалар пахта далаларида чопиққа мажбурланаётгани айтилади.

Ўзбекистон ҳукумати эса, мамлакатда болалар дала меҳнатига мажбурланаётгани ҳақидаги ҳуқуқ ҳимоячиларининг иддаоларини рад этиб келади.

Айни пайтда Ўзбекистон ҳукумати мамлакатда болалар меҳнати билан боғлиқ муаммони ўрганиш учун Халқаро меҳнат ташкилоти инспекторларига руҳсат бермай келяпти.
XS
SM
MD
LG