Линклар

Москвада мухолиф гуруҳлар ва инсон ҳуқуқ фаолларининг “Биз ва Сизнинг Озодлигингиз учун”, деб номланган норозилик акцияси ниҳоясига етди.

Бугунги норозилик юришига мухолифатчилар Алексей Навальный , Михаил Касьянов, Владимир Рыжков ва Илья Яшинлар етакчилик қилди.

Улар “Йўқолсин жаллодлар!, ”Путин ўғри!”, ''Россия озод бўлади!”, каби шиорларни кўтариб, Владимир Путиннинг учинчи марта президентликка сайланиши ва қасамёд қабул қилиши арафасида ўтказилган намойишлар пайти қамалган сафдошлари ҳимояси учун намойиш ўтказди.

Ҳозирда 12 нафар мухолифат аъзоси устидан маҳкамалар давом этмоқда. Москва шаҳар маъмурияти мухолифат гуруҳларига 30 минг кишилик намойиш учун руҳсат берган эди.
XS
SM
MD
LG