Линклар

logo-print
Туркиянинг Истанбул шаҳрида тун бўйи давом этган полиция ва намойишчилар ўртасидаги тўқнашувлар ортидан шаҳарнинг Тақсим майдони “намойишчилардан тозаланди”.

Полиция намойишчиларни Тақсим майдонидан сиқиб чиқариш учун кўздан ёш сиздирувчи газ, сув пуркагич ва резина ўқлардан фойдаланди.

Норозилар эса полицияга қарши тош ва ёнувчи модда билан тўлатилган шишалар улоқтирди.

Туркияда ҳукуматга қарши норозиликлар 31 май куни Тақсим майдонининг Гези паркида дарахтлар кесилиши ва савдо маркази қурилишига қарши намойишга чиққан одамларни полиция куч билан тарқатиб юборганидан кейин бошланган.

Тўқнашувлар чоғида ҳалок бўлганлар сони тўртга етди. Ҳалок бўлганлар орасида бир полиция ходими ҳам бор. Беш мингдан ортиқ одам жароҳат олди.
XS
SM
MD
LG