Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:25

Тадбиркор: Ғайриқонуний ишлашга шароитнинг ўзи мажбур қилмоқда


Ўзбекистонлик тадбиркор банклардан олинадиган кредитларнинг фоизи баланд эканлигидан ва нақд пул муаммосидан шикоят қилмоқда
Ўзбекистонлик тадбиркор банклардан олинадиган кредитларнинг фоизи баланд эканлигидан ва нақд пул муаммосидан шикоят қилмоқда

Ўзбекистонлик тадбиркорлардан бири WhatsApp орқали Озодлик билан боғланиб, у тадбиркор сифатида юз тутаётган муаммоларга эътибор қаратишимизни сўради. Тадбиркорнинг айтишича, банклардан олинадиган кредитларнинг фоизи баландлиги, нақд пул тақчиллиги каби муаммолар тадбиркорлик фаолиятининг ривожланишига тўсиқ бўлмоқда. Тадбиркор ўз бошидан кечираётган муаммолар хусусида Озодликка гапириб берди.


- Ман кичик корхона очганман. Тўрт йил бўлди. Мебел ишлаб чиқарамиз, диван, стол-стул, ошхона мебели... Оилавий ишлаймиз. Ҳеч биримиз икки бўлмаяпти. Бир қанча муаммолар ишимизни ривожланишига тўсқинлик қиляпти. Нақд пул муаммоси, кредит муаммоси...

Озодлик: Келинг муаммоларга бир-бир тўхтайлик. Аввало кредит масаласини айтсангиз. Кредит олиш қийинми?

Тадбиркор: Кредит олишнинг энг қийини залогга қўйишга кўчмас мулк топиш. Яшаётган уйингизни залогга олмайди. Кредитни ҳам кам беришяпти, 20-30 миллион. Кейин олсангиз ҳам фоизи жуда баланд, 20-23 фоиз. Кейин кредит тўлашни муддати жуда кам. Жуда борса уч йилга беришади.

Озодлик: Солиқчилар билан муаммолар йўқми?

Тадбиркор: Йўқ, белгиланган солиқларни топширяпмиз. Лекин кўп пул перечислениега ўтиб кетяпти. Чунки биз маҳсулотларни фақат перечислениега сотишимиз шарт, нақд пул мумкин эмас.

Озодлик: Банклардан нақд пул ола оляпсизларми?

Тадбиркор: Банклардан фақат ойликка ечяпмиз холос, уни ҳам пластикка ўтказиб беришяпти. Пул сочилиб йўқ бўлиб кетяптида, қўлга нақд тушмаяпти.

Озодлик: Энди, маҳсулотни пул ўтказиш йўли билан сотар экансиз, хом ашёни ҳам шу йўл билан оляпсизми?

Тадбиркор: Тўғри айтдингиз, бу бир муаммо. Чунки, ҳозир ҳамм жойда ҳам перечислениега хом ашё бермаяпти. Мисол учун 100 фоиз хом ашёнинг 20 фоизини пул ўтказиш йўли билан, 80 фоизини эса нақд йўл билан олишга мажбур бўляпмиз. Ёки хом ашёчидан бир-икки ой муддатга қарзга олиб турамиз.

Озодлик: Энди, нақд пулни банкдан еча олмасангиз, нақдга сота олмасангиз, нақд пулни қаердан топяпсиз?

Тадбиркор: Эээээ, нимасини айтасиз. Биз ноқонуний ишлашга мажбур бўляпмиз. Масалан ишлаб чиқарган маҳсулотимизни бир қисмини яшириб, нақд сотамиз. Бошқа иложимиз йўқ. Чунки банкдан нақд ечиб бўлмайди! Орада таваккал қилиб, мисол битта хонадонни кухнясига заказ оламиз ва уни нақд сотамиз. Шароитнинг ўзи шунга мажбур қиляпти. Бошқача ишлашнинг имкони йўқ.

Озодлик: Бунинг ҳаммаси нақд пулнинг йўқлиги сабабли бўляптими?

Тадбиркор: Ҳа, асосий муаммо шу. Қанийди хом ашёни ҳам перечисление бўйича тўла олсанг, перечисление бўйича сотсанг ва истаган пайтда нақд пулни банкдан ечиб ололсанг. Йўқ, бунақаси афсуски йўқ. Шунинг учун ҳам ноқонуний иш қилишга ҳамма тадбиркорлар мажбур. Олдин патентда ишлардик. Бу осон эди. Белгиланган солиқни берардикда ишимизни қилаверардик.

Озодлик: Сизнингча, сизга ўхшаган тадбиркорларга қандай шароит яратилса яхши бўларди?

Тадбиркор: Биз оилавий тадбиркорларга патент тури қолганда хши бўлар эди. Чунки ҳам маҳсулотимиз арзон бўларди, ҳам биз фойда кўрардик. Биз ҳозир маҳсулотни қимма сотишга мажбурмиз. Мисол учун ётоқ мебелига кирадиган нарса: битта шкаф, битта кроват, иккита тумбочка, битта трюмо. Ўшани биз перечислениега бир миллион 700 минг сўмга сотамиз. Биласизми ўшани патент пайтида бир миллионга сотардик. 70 фоиз қиммат бўлиб чиқяпти ҳозир. Ҳозир нелегални уйида ишлаётганлар шундай ётоқ мебелини бир миллион 300 минг сўмдан сотяпти. Кўряпсизми, нақд пул муаммоси қанча муаммоларни келтириб чиқаряпти, деди тадбиркор.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:55 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG