Линклар

logo-print

Грецияда ERT телевидениесининг ёпилиши норозиликларга сабаб бўлди


Греция ҳукумати мамлакатдаги ERT жамоатчилик телевидениесини ёпиши ортидан кучли танқидлар қаршисида қолган.

Афина ҳукумати давлат маблағларини тежаш мақсадида 2 ярим мингдан ортиқ одам ишлайдиган ERT жамоатчилик телевидениесини сешанба куни тўсатдан ёпган эди.

Ҳозир телевидения кўрсатувларни эфирга беришни тўхтатган. Телевидение ходимлари ўз иш жойларини тарк этишдан бош тортмоқда.

Афинадаги телевидение биноси атрофида минглаб одам намойиш ўтказмоқда.

Ҳукумат расмийларига кўра, ERT жамоатчилик телевидениеси учун йилига 300 миллион евро сарфланиб келинган.

Иқтисодий қийинчиликларни бошдан кечираётган мамлакат учун бу катта маблағ.

Греция халқаро молия муассасалари ваъда қилаётган ёрдамларни олиш учун давлат ҳаражатларини камайтириш каби талабларни бажаришга мажбур.
XS
SM
MD
LG