Линклар

Тадқиқот: Ўзбекистонда 5 миллионга яқин киши онлайн ҳужум қурбони бўлган


Ўзбекистон Интернет орқали компютерларга қилинаётган ҳужумлар кўлами бўйича дунёда 13-ўринда туради.

Бу ҳақда анти-вирус дастурлари ишлаб чиқарувчи "Касперский лабораторияси" ширкатига асосланиб Bloomberg нашри хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистондаги Интернет фойдаланувчиларининг 47 фоизи, яъни қарийб 5 миллион киши онлайн ҳужум қурбони бўлишган.

Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги май ойида ўзбекистонлик Интернет фойдаланувчилари сони 10 миллионга етгани ҳақида маълум қилган эди.

"Касперский лабораторияси" тадқиқоти натижаларига кўра, онлайн ҳужумга учраганлар сони бўйича Россия биринчи ўринда туради.
XS
SM
MD
LG