Линклар

logo-print

Эдвард Сноуден: Ҳонг Конгда АҚШга экстрадиция қилинишга қарши курашаман


АҚШ ҳукуматининг махфий кузатув усуллари ҳақидаги маълумотни матбуотга сиздирган Эдвард Сноуден Ҳонг Конгда қолишини ва АҚШга эсктрадиция қилинишига қарши курашишини айтди.

“South China Morning Post” нашрига берган интервюсида, 29 ёшли Сноуден Ҳонг Конгга адолатдан қочиб эмас, балки АҚШнинг Миллий хавфсизлик агентлиги тарафидан олиб борилаётган кенг кўламли жосуслик амалиётларини фош этиш учун келган.

АҚШ хавфсизлик хизматлари собиқ ходими бўлган Сноуден бундай махфий амалиётларни жиноятга тенглаштирди.

Чоршанба куни Миллий хавфсизлик агентлиги раҳбари генерал Кейс Александр кузатув амалиётлари АҚШ худудида ва бошқа давлатарда “ўнлаб” террор ҳужумларини бартараф этишга ёрдам берганини айтди.

АҚШ ҳукумати махфий маълумотларни сиздирилиши бўйича жиноий тергов бошлади.
XS
SM
MD
LG