Линклар

logo-print
АҚШ федерал прокурорлари саккиз кишига, жумладан, бир нечта Украина фуқаросига нисбатан кибер-жиноятга оид айбловларни эълон қилди.

Айбланувчилар қатор молиявий идоралар тизимларига уюштирган ҳакерлик ҳужумлари орқали катта миқдорда пул ўмармоқчи бўлгани айтилмоқда.

Ҳакерлар ҳужумига учраган идоралар орасида АҚШ ҳарбийларига маош тарқатувчи корхона хам бўлган.

Прокурорларга кўра, айбланувчилар жами 15 миллион доллар ўмармоқчи бўлишган.

Жиноий гуруҳ 2012 йилда АҚШдан депортация қилинган 33 ёшли украиналик Олексий Шарапка тарафидан бошқарилгани айтилмоқда.

Мазкур кибер-жиноят юзасидан камида тўрт киши ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG