Линклар

Испаниянинг “Барселона” футбол клуби ҳужумчиси аргентиналик Лионел Месси ва унинг отаси Хорхе катта миқдорда солиқ тўламаганликда айбланмоқда.

Испания ҳукуматига кўра, таниқли футболчи ва унинг отаси 2006-2009 йиллар оралиғида қарийб 4 миллион еврони солиқ идорасига тўлашмаган.

Мессининг ўзи бу айбловларни рад этиб, улар ҳақида фақат оммавий ахборот воситалари орқали билганини айтди.

25 ёшли Леионел Месси 2004 йилдан бери Испаниянинг “Барселона” футбол клубида фаолият юритиб келади. У сўнгги 4 йил давомида қаторасига йилнинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилган.

Форбс журналига кўра, Месси йилига 41 миллион доллардан кўпроқ даромад топади.
XS
SM
MD
LG