Линклар

Туркияда, Бош вазир Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳукумати норозиликларга сабаб бўлган Истанбулнинг Гези Паркини реконструкиця қилиш масаласини референдумга қўйишни таклиф қилганига қарамай, аксилҳукумат намойишчилар билан полиция ўртасида қарама-қаршилик давом этаётган кўринади.

Паркни қайта қуриш режаларига қарши чиққан фаоллар полиция томонидан бостирилиши оқибатида чиққан норозиликлар зўравонликларга айланиб кетди. Икки ҳафта давом этган норозилик иштирокчилари бош вазир Эрдўғоннинг истеъфосини талаб қилди.

Иқтидордаги Адолат ва тараққиёт партияси матбуот вакили Ҳусайн Желик ҳукумат яхши ният рамзи ўлароқ, илгари сурган референдум ўтказиш таклифи намойишчиларни Тақсим майдонига туташ парк ҳудудини тарк этишга кўндиришига умид билдирди.

У намойишчиларни дарҳол тарқалишга чақирди. Лекин норозилар пайшанба куни ҳам парк ва марказий майдонга чиқишгани хабар қилинмоқда.

Пойтахт Анқарада чоршанба куни кечқурун полиция норозиларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ қўллади.
XS
SM
MD
LG