Линклар

logo-print

Греция меҳнаткашлари иш ташлади


Ҳукумат давлатга қарашли телерадиокомпания фаолиятини, маблағни мақсадсиз сарфалагани ва бошқарув камчиликларга йўл қўйган, деб тўхтатиб қўйди.

Ҳукумат давлатга қарашли телерадиокомпания фаолиятини, маблағни мақсадсиз сарфалагани ва бошқарув камчиликларга йўл қўйган, деб тўхтатиб қўйди.

Грецияда давлат телевидениеси ва радиоси кутилмаганда ёпилишига қарши бутун мамлакат бўйлаб меҳнаткашлар иш ташлади.

Пайшанба куни автобус, поезд ва паромлар тўхтаб қолди. Фақатгина тез ёрдам ва вақулодда хизматлар ишларини давом эттирди. Мамлакат бўйлаб давлат идоралари эшиклари ёпилди ва газеталар чиқмади. Ҳаво транспорти ҳаракати диспетчерлари ҳам ярим кунга иш ташлади.

Ишташлаш Грециядаги икки йирик касаба уюшмаси томонидан ташкил қилинди.

Ҳукумат сешанба куни давлатга қарашли Hellenic Broadcasting Corporation телерадиокомпанияси фаолиятини, маблағни мақсадсиз сарфалагани ва бошқарув камчиликларга йўл қўйгани важидан, тўхтатиб қўйди.

Бунинг натижасида телердиокомпаниянинг 2600дан ортиқ ходими ишсиз қолди. Ҳукумат унинг ўрнига такомиллаштирилган ва кичикроқ телерадиокомпания тузилишини ваъда қилди.

Греция ҳукуматидан 240 миллиард евро (315 миллиард АҚШ доллари) миқдорида халқаро ёрдам олиш учун давлат харажатларини камайтириш талаб қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG