Линклар

logo-print

Сурия можароси қурбонлари сони 93 мингга яқинлашди


Ўтган йилнинг июл ойидан бери ҳар ойда ўртача ҳисобда 5 мингдан ортиқ одам ўлдирилгани айтилади БМТ ҳисоботида.

Ўтган йилнинг июл ойидан бери ҳар ойда ўртача ҳисобда 5 мингдан ортиқ одам ўлдирилгани айтилади БМТ ҳисоботида.

БМТ эълон қилган янги рақамларга кўра, Сурия можароси бошланганидан бери зўравонликлар оқибатида 93 мингга яқин одам ҳалок бўлган.

Пайшанба куни БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Нави Пиллай янги ҳисоботни эълон қилар экан, асл рақамлар бундан ҳам юқорироқ бўлиши мумкин, дея баён қилди.

Ўтган йилнинг июл ойидан бери ҳар ойда ўртача ҳисобда 5 мингдан ортиқ одам ўлдирилгани айтилади БМТ ҳисоботида.

Пиллайнинг яна маълум қилишича, ўтган йилнинг декабридан бери 27 мингга яқин одам нобуд бўлган.

Сурия можароси қурбонларига оид янги рақамалар саккизта манба, жумладан, Сурия ҳукумати ва мухолифатнинг Британияда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси ташкилотидан олинган маълумотларга асосланган.

Навбатдаги ҳисобот Сурия Президенти Башар ал-Ассад режимига қарши исён бошланган 2011 йилнинг март ойидан бери жорий йил апрел охирига қадар бўлган даврни қамраб олган.
XS
SM
MD
LG