Линклар

Польшада қозоқ мухолифатчиси ҳибсга олинди


Польшада Қозоғистон мухолифат фаоли ҳибсга олинди. Муратбек Кетебаевнинг сафдошларига кўра, мухолифатчи Люблин шаҳрида чоршанба куни ушлаб қолинган.

Мухолифатга қарашли Интернет нашрининг хабар қилишича, Кетебаев Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари 7 июн куни юборган сўровга кўра, ҳибсга олинган.

Кетебаев ҳозирда Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот органларидан қочиб юрган банкир Мухтор Аблязовга яқин одамдир. Мухтор Аблязов президент Нурсултон Назарбоев ҳукуматининг ашаддий танқидчисидир.

У кейинги йилларда Польшада муҳожиратда яшаб келади ва бу мамлакатда яшаш ҳуқуқига эга.

Шу ойининг бошида Италия расмийлари Аблязовнинг хотини ва қизини виза режимини бузганликда айблаб, Қозоғистонга депортация қилди.

Аблязов 2009 йилда Қозоғистондан қочиб чиққан. Ўтган йил декабрида Қозоғистон расмийлари Аблязов томонидан молиялаштириладиган бир нечта мухолиф нашр фаолиятини тақиқлаб қўйди.
XS
SM
MD
LG