Линклар

Эрдўғон Тақсим ва Гезидаги намойишчиларга "сўнгги огоҳлантирув" берди


Огоҳлантирувларга қарамасдан, пайшанба куни ҳам Тақсим майдонига юзлаб намойишчи чиқди.

Огоҳлантирувларга қарамасдан, пайшанба куни ҳам Тақсим майдонига юзлаб намойишчи чиқди.

Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Истанбулнинг Гези паркини эгаллаб олган намойишчиларга “сўнгги огоҳлантирув” эълон қилди.

Пайшанба куни телевидение орқали қилган чиқишида Эрдўғон полиция Тақсим майдонига туташ Гези паркини эгаллаб олган норозилар лагерига ортиқ тоқат қилмаслигини таъкидлади.

Норозиликлар чиқишига икки ҳафта аввал парк реконструкциясига оид режалар сабаб бўлган эди.

Ҳукуматнинг паркни қайта қуриш режаларига қарши чиққан фаоллар полиция томонидан бостирилиши зўравонликларга айланиб кетган норозиликни келтириб чиқарди. Истанбулдан кейин пойтахт Анқара ва бошқа шаҳарларда ҳам бошланган норзилик иштирокчилари Эрдўғонни авторитар режим ўрнатишга уринганликда айблаб, унинг истеъфосини талаб қила бошлади.

Икки ҳафта давом этган норозиликларда камида 4 киши ҳалок бўлиб, 5 мингдан ортиқ одам жароҳатланди.

Эрдўғоннинг иқтидордаги Адолат ва тараққиёт партияси парк реконструкцияси масаласини референдумга қўйиш таклифига қарамасдан, пайшанба куни ҳам Тақсим майдонига юзлаб намойишчи чиқди.
XS
SM
MD
LG