Линклар

Эронликлар Маҳмуд Аҳмадийнажод ўрнига мамлакатнинг янги президентини сайламоқда.

Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан 18:00 (Тошкент вақти билан 18:30) да ёпилиши керак эди, лекин Эрон Ички ишлар вазири Мустафо Муҳаммад Нажар овоз бериш вақти узайтирилиши мумкинлигини эълон қилди.

Сайловда олти номзод иштирок этмоқда. Сайлов олди сўровларига кўра, асосий кураш ядровий масалалар бўйича собиқ музокарачи Ҳасан Роҳаний ва консерватив қарашлардаги Теҳрон шаҳар ҳокими Боқир Қалибаф ўртасида бўлиши башорат қилинмоқда.

Бугунги сайловда номзодлардан бирортаси кўпчилик овозни ололмаса, овоз беришнинг иккинчи босқичи 21 июн куни бўлиб ўтади.

Эрон сайлови жараёнини халқаро кузатувчилардан ҳеч ким мониторинг қилмаяпти.

Жума куни Теҳронда овоз берган Эрон Олий руҳоний етакчиси Оятуллоҳ Али Хоманаий Қўшма Штатларнинг сайлов демократик тамойилларга мос келмаслиги тўғрисидаги баёнотларини рад қилди.

Эрон Ислом Республикаси сиёсий тизимида энг катта ваколат президентда эмас, олий руҳоний етакчи қўлидадир.
XS
SM
MD
LG