Линклар

Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакатда икки ҳафтадан бери давом этаётган аксил ҳукумат намойишлари қатнашчиларининг вакиллари билан учрашди.

Эрдўғон намойишчилар билан жума куни саҳар пайт Анқарада учрашди.

Истанбулдаги намойишчилар билан эса шаҳар хокими Ҳусайн Авни Мутлу Тақсим майдони ёнида сўзлашувлар олиб борди.

Ушбу учрашув олдидан Бош вазир Истанбулдаги Гези паркини эгаллаб олган намойишчиларга қарата “сўнгги огоҳлантирув” эълон қилди.

Хабарларга кўра, пайшанбадан жумага ўтар кечаси минглаб норозилар Гези парки ва Тақсим майдонига йиғилишган.

Эрдўғон бошчилигидаги ҳукумат чоршанба куни Гези паркидаги қурилиш ишлари бўйича референдум ўтказишни таклиф этган эди.

31 май куни Истанбулдаги паркда режалаштирилган реконструкция ишларига қарши бошланган норозилик акцияси аксил ҳукумат намойишларига айланиб кетган эди.

Намойишчилар Бош вазир Эрдўғонни мамлакатда консерватив Ислом қадриятларини ўрнатмоқчи эканини айтиб, уни ортиқча қаттиққўлликда айбламоқда.
XS
SM
MD
LG