Линклар

Махачқалъа собиқ ҳокими қамоқда ўз жонига қасд қилди


Саид Амиров қотилликда айбланиб ҳибсга олинган.

Саид Амиров қотилликда айбланиб ҳибсга олинган.

Доғистон пойтахти Махачқалъа шаҳрининг ҳибсга олинган ҳокими Саид Амиров қаомқда ўз жонига қасд қилишга урингани айтилмоқда. Россия расмийларига кўра, Москвадаги ҳибсхонада сақланган собиқ ҳоким касалхонага ётқизилган.

Россия жазони ижро этиш бошқармасининг маълум қилишича, Саид Амиров писка билан қўл томирларини кесган.

Ҳозирда унинг аҳволи “қониқарли” дея баҳоланмоқда. Махачқалъа собиқ мэри ўз жонига қасд қилгани тўғисидаги хабарлар Интерентдаги ижтимоий тармоқларда пайшанба куни пайдо бўлди.

59 ёшли Амиров шу ойнинг бошида 2011 йилда Тергов қўмитаси расмийси Арсен Гажабековни ўлдиришни буюрганликда айбланиб, ҳибсга олинган эди. унинг шериклари деб кўрилган яна икки киши ҳам қўлга олинган.

1998 йилда ҳоким этиб сайланган Амировга нисбатан ўндан ортиқ суиқсад уюштирилган. У 1993 йилдаги суиқасдда тирик қолган, лекин ногирон бўлиб қолган.

Доғистон Россиянинг Шимолий Кавказ минтақасидаги зўравонликлар урчиган мамлакатларидан бирига айланган.
XS
SM
MD
LG