Линклар

Украина мухолифати президентликка Тимошенко номзодини илгари сурди


Украина мухолифати 2015 йилда ўтказилажак президентлик сайловларига собиқ бош вазир Юлия Тимошенко номзодини илгари сурди.

Мухолифатдаги “Баткившина” партиясининг жума кунги қурилтойида шундай қарорга келинди.

Киевда бўлиб ўтган кечаги қурилтойда “Баткившина” партиясини “Ўзгаришлар жабҳаси” мухолифат ҳаракати билан бирлаштиришга ҳам келишилди.

Тимошенко ҳозир етти йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда. У 2009 йилда Россия билан газ контрактини имзолашда ҳизмат лавозимини суистеъмол қилганликда айбланган эди.
XS
SM
MD
LG