Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:49

Facebook: АҚШ идоралари тармоқ фойдаланувчилари ҳақида маълумотлар сўраганини тан олди


Facebook Интернет ширкати АҚШдаги махсус идоралардан ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳақидаги шахсий маълумотларни очиқлаш сўралган минглаб сўровномаларни олганини айтмоқда.

2012 йилнинг иккинчи ярмида АҚШдаги маҳаллий ва федерал даражадаги идоралардан ширкатга ўн мингга яқин шундай сўровнома келиб тушган.

Microsoft ширкати ҳам айни давр ичида АҚШдаги полиция ва махсус ҳизматлардан ўттиз мингдан зиёд аккоунт ҳақида маълумот сўралган олти-етти мингта сўровнома олганини айтмоқда.

Бу ерда гап йўқолган болалар ёки қидирувда бўлган жиноятчилар, террорчилик хавфи бор шахслар ҳақида бормоқда.

Facebook Интернет ширкати баёноти АҚШ Миллий хавсизлик агентлиги ва Марказий разведка бошқармасида ишлаганини иддао қилаётган 29 ёшли Эдвард Сноуден махфий хизматлар қўллайдиган кузатув усуллари ҳақида матбуотга маълумот сиздирганини тан олиши ортидан янгради.

Сноуденнинг иддао қилишича, АҚШ махфий хизматлари ҳар бир америкаликни кузатишга қаратилган жосусслик машинасини яратаётгани боис бу ишга қўл урган.
XS
SM
MD
LG