Линклар

logo-print
Эрондаги президентлик сайловларида, сўнгги хабарларга кўра, мўътадил диний арбоб Ҳасан Руҳоний ғолиб чиққан.

Теҳрон собиқ ҳокими Муҳаммад Боқир Қалибаф овозлар сони бўйича иккинчи ўринни эгаллаган.

14 июн кунги сайловда президентлик курсиси учун олти номзод беллашди.

Сайловда эллик фоиздан кўп овоз тўплаган Ҳасан Руҳоний Эронда икки муддат президентлик лавозимини эгаллаб келаётган Маҳмуд Аҳмадийнажод ўрнини эгаллайди.

Президентликка номзод Ҳасан Руҳоний Ғарб билан алоқаларни нормаллаштириш ва Эронни халқаро изоляциядан халос қилиш тарафдори бўлиб ҳисобланади.

У сайловчиларга фикр эркинлиги ва сиёсий маҳбусларни озод қилиш ваъдасини берган.
XS
SM
MD
LG