Линклар

logo-print
Google ширкати Ер куррасининг Интернет етиб бормаган қисми аҳолисига тармоққа уланиш имконини берувчи лойиҳаси доирасида бугун дастлабки синовларни ўтказди.

Янги Зелландиянинг Крайстчорч шаҳрида гел билан тўлдирилган 30та ҳаво шари Ердаги станциялар билан боғланган антенналарни 20 километр баландликка олиб чиқди.

Мазкур антенналар орқали Интернетга уланиш лойиҳаси доирасида ўтказилган бугунги экспериментда Янги Зелландияда яшовчи ўн минглаб одам қатнашди.

Лойиҳа муаллифларига кўра, ҳаво шарларига ўрнатилган узаткичлар ёрдамида амалга ошириладиган бу лойиҳа дунёдаги тўрт миллирад аҳолини ишончли Интернет алоқаси билан таъминлай олади.
XS
SM
MD
LG