Линклар

Туркияда ҳукумат Истанбулнинг Гези боғини қайта қуриш режасидан қайтган бўлса ҳам мазкур паркда намойиш ўтказаётган норозилар тарқалмоқчи эмаслар.

Ўтган тун давомида бош вазир билан музокара ўтказган фаоллар шундай қарорга келганликларини айтишди.

Уларга кўра, намойишчиларни тарқатиш пайти куч қўллаган полициячиларни жавобгарликка тортиш ишларида силжиш кузатилмаяпти.

Ҳукуматнинг Истанбулдаги Гези паркини қайта қуриш режаси норозиликка сабаб бўлган, бу тинч норозилик намойишининг полиция томонидан қаттиқ бостирилиши бутун Туркия бўйлаб аксилҳукумат намойишлари бошланиб кетишига олиб келган эди.

Тўқнашувларда шу пайтгача тўрт одам нобуд бўлди, беш мингдан ортиқ одам яраланди.

Аввалроқ, Туркия бош вазири Режап Таййип Эрдўғон Гези парки масаласида референдум ўтказилишини айтиб, намойишчилардан у ерни тарк этишларини сўраганди.
XS
SM
MD
LG