Линклар

logo-print
Эрон президентлик сайловида ғолиб, деб эълон қилинган ислоҳотчи дин арбоби Ҳасан Руҳоний ғалабасини минглаб теҳронлик кўчаларда нишонламоқда.

Руҳоний Эроннинг ядровий масалалар бўйича собиқ музокарачисидир. Унинг номзодини Эрондаги ислоҳотчилар гуруҳи илгари сурган.

Шанба куни эълон қилинган расмий натижаларга кўра, 64 яшар Руҳоний сайловчиларнинг 50,7 фоизи, яъни 36 миллиондан кўпроқ қисми овозини қозонган.

Руҳоний ўз ғалабасини ислоҳотчиларнинг экстремизм устидан ғалабаси тарзида баҳолади ва дунёнинг етакчи давлатларини Эрон ҳуқуқларига ҳурмат ҳамда англашув билан ёндашишига чақирди.

Эронда президентлик учун ўтган 14 июн кунги сайловда олти номзод беллашди.

Сайловда ғолиб чиққан Ҳасан Руҳоний Эронда икки муддат президентлик лавозимини эгаллаб келаётган Маҳмуд Аҳмадийнажод ўрнини эгаллайди.
XS
SM
MD
LG