Линклар

Мурсий Сурия ҳукумати билан алоқаларини узди


Миср президенти Муҳаммад Мурсий.

Миср президенти Муҳаммад Мурсий.

Миср президенти Муҳаммад Мурсий Сурия ҳукумати билан барча алоқаларни узишга қарор қилганини маълум қилди.

Шунингдек, у дунё давлатларини Сурия узра парвозни тўхтатишга чақирди ва шу йўл орқали бу мамлакатда ҳукуматга қарши курашаётган мухолиф исёнчиларни қувватлашга даъват қилди.

Шанба куни Қоҳирада қилган чиқишида Мурсий Сурия режимини қувватлаётган Ҳизбуллоҳ гуруҳидан ҳам мамлакатдан чиқиб кетишни талаб қилди.

“Ҳизбуллоҳ Сурияни тарк этиши керак ва бу жуда жиддий огоҳлантирувдир. Сурияда Ҳизбуллоҳ учун ўрин йўқ!” деди, жумладан, президент Мурсий.
XS
SM
MD
LG