Линклар

Туркия Бош вазири Режап Тоййиб Эрдўғон тарафдорлари бугун Истанбулнинг Тақсим майдонига йиғилишни режалаган эди. Бироқ полиция бунга имкон бермади.

Майдонни ўраб олган полиция ходимлари қайтиш талабига бўйсунмай, яқинлашган ҳар қандай намойишчилар гуруҳига қалампир гази пуркади.

Бунга қадар шаҳар полицияси Гези боғига йиғилган ҳукуматга қарши намойишчиларни тарқатиш чиқиш учун ҳам кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган эди.

Намойишни уюштирган фаолларга кўра, шанба оқшом полиция куч билан тарқатишга уринган кезда юзлаб намойишчи жароҳатланган.

Истанбул ҳокими эса 44 киши жароҳатлангани, улардан бирортасига оғир жароҳат етмагани ҳақида маълумот берди.

Ҳукуматнинг Истанбулдаги Гези боғини қайта қуриш режаси норозиликка сабаб бўлган, бу тинч норозилик намойишининг полиция томонидан қаттиқ бостирилиши бутун Туркия бўйлаб аксилҳукумат намойишлари бошланиб кетишига олиб келган эди.

Тўқнашувларда шу пайтгача тўрт одам нобуд бўлди, беш мингдан ортиқ одам жароҳатланди.

Аввалроқ, Туркия бош вазири Режап Тоййиб Эрдўғон Гези боғи масаласида референдум ўтказилишини айтиб, намойишчилардан боғни тарк этишни сўраган эди.
XS
SM
MD
LG