Линклар

Ўзбекистондаги инвестиция муҳити қандай?

  • Садриддин Ашур

2011 йилда ёпилган собиқ Туркуазнинг 2001 йил 13 июл кунги кўриниши.

2011 йилда ёпилган собиқ Туркуазнинг 2001 йил 13 июл кунги кўриниши.

Озодликнинг навбатдаги Баҳс майдонида Ўзбекистондаги инвестиция муҳити ҳақида мунозара юритилади. Хорижлик сармоядорларнинг мамлакатга киритган инвестициялари ўзини оқлаяптими ёки йўқ? Нега 90-йиллардан бошлаб Ўзбекистонга кирган жуда кўп хорижий компаниялар яна чиқиб кетди? Бунга Ўзбекистондаги инвестиция муҳитининг соғлом эмаслиги айбдорми ёки сармоядорларнинг ўзи? Баҳс майдонига ана шу икки хил қарашдаги иқтисодчиларни таклиф этамиз.

Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя ётқизган бир қатор хорижий компаниялар мамлакатда беш-олти йил ишлагандан сўнг яна кўч-кўронини кўтариб, чиқиб кетмоқда.

Россиянинг МТС ширкати ўз фаолиятини Ўзбекистонда тўхтатганидан сўнг, углеводородлар конларини ўзлаштириш бўйича Малайзиянинг Петронас ширкати ҳам жорий йилнинг май ойида Ўзбекистон билан келишилган қўшма лойиҳадан чиқмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилди.

Ўтган йиллар давомида Ўзбекистонда фаолият юритган АҚШнинг “Coca-Cola”, “Newmont Mining”, Британиянинг “Oxus Gold”, Туркиянинг “Туркуаз”, Россиянинг Вимм-Билл-Данн ва бошқа ўнлаб катта ширкатлар мамлакатни тарк этди.

Бу ширкатларнинг аксарияти Ўзбекистон қонунчилигини бузганлиги учун жавобгарликка тортилди.

Бироқ ўзаро шартномаларни бузганлиги учун Ўзбекистон ҳукуматини халқаро судларга берган ширкатлар ҳам бор.

“Туркуаз” ширкатининг собиқ раҳбари Воҳид Гунеш Озодликка илгари берган интервюсида Ўзбекистонда ҳалол иш юритиб бўлмайди, деган эди:

“Ўзбекистонда хориж тадбиркорларига ҳужум бундан кейин ҳам давом этади. Чунки Ўзбекистоннинг тузуми бу. Тадбиркор ўз бизнесини йўлга қўйгач, унинг бор мол-мулкини мусодара қилиб, ўзларини ҳибсга олиб, қамоққа ташлайди. Тузум шу. Тадбиркорнинг айби борми, йўқми - бунинг фарқи йўқ”, деган эди Воҳид Гунеш.

Бироқ баъзи ўзбекистонлик иқтисодчилар қонун доирасида ишлайдиган инвесторларга доим Ўзбекистон эшиги очиқ эканлиги, мамлакатда инвестиция муҳити соғлом эканлиги ҳақида гапирадилар.

Навбатдаги Баҳс майдонига ана шу икки хил қарашдаги иқтисодчиларни таклиф этамиз.

Хўш, Ўзбекистонга сармоя киритган хорижлик инвесторлар бу ерда ўз бизнесини эркин юрита оладими?

Ўзбекистонни тарк этган инвесторлар шартномалар бир томонлама бузилганлиги учун чиқиб кетдими ёки бунда инвесторларнинг ҳам айби борми?


Баҳсда "Ўзбекистонда инвестиция муҳити соғлом" деган позицияда туриб баҳслашадиган иқтисодчи топилмагани учун, бу баҳс кейинга қолдирилди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG