Линклар

logo-print
Сурия ҳукумати Миср президентининг ўзаро алоқаларни узиш ҳақидаги қарорини “масъулиятсизлик”, деб қоралади.

Ҳукумат тарқатган расмий баёнотда Миср президенти Муҳаммад Мурсий Сурияга қарши “махфий иш тутиш”да айбланди.

Бунга қадар Миср президенти Муҳаммад Мурсий Сурия ҳукумати билан барча алоқаларни узишга қарор қилганини маълум қилган эди.

Шунингдек, у дунё давлатларини Сурия узра парвозни тўхтатишга чақирди ва шу йўл орқали бу мамлакатда ҳукуматга қарши курашаётган мухолиф исёнчиларни қувватлашга даъват қилди.

Шанба куни Қоҳирада қилган чиқишида Мурсий Сурия режимини қувватлаётган Ҳизбуллоҳ гуруҳидан ҳам мамлакатдан чиқиб кетишни талаб қилди.

“Ҳизбуллоҳ Сурияни тарк этиши керак ва бу жуда жиддий огоҳлантирувдир. Сурияда Ҳизбуллоҳ учун ўрин йўқ!” деди, жумладан, президент Мурсий.
XS
SM
MD
LG