Линклар

ЕИ мулозими Патрисия Флор яна Тошкентга боради


Европа Иттифоқининг Марказий Осиё ва МДҲ давлатлари бўйича махсус вакили Патрисия Флор.

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё ва МДҲ давлатлари бўйича махсус вакили Патрисия Флор.

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё ва МДҲ давлатлари бўйича махсус вакили Патрисия Флор етакчилигидаги делегация 17 июн куни яна Тошкентга боради.

ЕИ мулозимининг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати ва Омбудсмени билан музокаралар ўтказиши айтилган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг бу борада тарқатган хабарида муҳокама этилажак масалалар кун тартиби ҳақида маълумотлар берилмаган.

Шу йилнинг 19 мартида ҳам Тошкентда бўлган Патирисия Флор Ўзбекистон ва ЕИ муносабатлари, шу жумладан минтақада баҳсларга сабаб бўлётган гидроэнергетик иншоотлар қурилиши масаласини муҳокама қилгани айтилган эди.

Ўтган йилнинг июл ойида Тошкентга борганида ЕИ мулозими президент Ислом Каримов билан учрашган эди.
XS
SM
MD
LG