Линклар

Қувайт Конституция суди парламентни тарқатишга қарор қилди


Қувайт Конституция суди мамлакат парламентини тарқатиш ва янги сайловлар ўтказиш тўғрисида қарор чиқарди.

Бунга қадар мухолифат мамлакат етакчиси Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобирнинг сайлов тўғрисидаги қонунчиликка киритган ўзгартишларидан норози бўлиб, судга ариза киритган эди.

Конституция суди мухолифат шикояти борасида бирор қарор чиқармади.

Аммо, 2012 йил 1 декабрида ўтган парламент сайлови натижасини суд ноқонуний, деб топди.

Шайх Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир киритган ўзгартишлар асосида ўтган охирги сайлов натижасида мамлакат парламентига бирор мухолиф партия вакили киритилмаган эди.
XS
SM
MD
LG