Линклар

Таразда экстремистлардан жабр кўрган кишиларга ёрдам маркази очилади


Диний экстремизмга қарши ижтимоий рекламалар акс этган билбордларни Қозоғистоннинг турли шаҳарларида учратиш мумкин.

Диний экстремизмга қарши ижтимоий рекламалар акс этган билбордларни Қозоғистоннинг турли шаҳарларида учратиш мумкин.

Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида экстремистик ташкилотлардан жабр кўрган кишилар учун марказ очилади. Бу ҳақда Жамбил вилоят ҳокимиятининг Ички сиёсат бошқармаси бошлиғи Рахия Турмағанбетова маълум қилди.

Бундай марказ очилиш заруратини қозоқ расмийси яқинда вилоятда экстремистик гуруҳлардан жабр кўрган 250 дан зиёд киши аниқлангани билан изоҳлади.

Марказ ана шундай кишиларга ҳуқуқий ва психологик ёрдам бериши айтилмоқда.

Аввалроқ экстремизм қурбонлари учун марказ Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида очилганди.
XS
SM
MD
LG